Жамият | 16:30 / 20.01.2016
3600
1 дақиқада ўқилади

Женнифер Лоуренс Фидель Кастронинг маъшуқаси ролини ижро этади

Таниқли Ҳолливуд актрисаси Женнифер Лоуренс Фидель Кастронинг маъшуқаси ролини ижро этади. The Hollywood Reporter нашрининг ёзишича, Оскар мукофот соҳибаси катта экранларда Марита Лоренц образини гавдалантиради.

Лойиҳа Sony Pictures қўлида. Байопикнинг номи – “Марита”. Сценарий муаллифи Эрик Уоррен Сингер – Лоуренс иштирокидаги “Америкача қаллоблик” картинасининг сценарийнависларидан бири.

Фильм романтик айғоқчилик драмаси сифатида тавсифланмоқда. У Кастронинг Лоренц билан муҳаббатидан ҳикоя қилади. Улар 1959 йили танишган, ўшанда Марита 19 ёшда эди. Кейинчалик Марита Кубадан кетиб, АҚШда аксилкоммунистларга қўшилди ва Марказий разведка бошқармаси қўлида ишлай бошлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш