Жаҳон | 20:02 / 20.01.2016
3722
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида портлаш содир бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Дор ул-Омон шоҳкўчасида жойлашган Россия элчихонаси рўпарасида миналаштирилган автомобил портлади. Бу ҳақда Pajhwok нашри хабар тарқатган.

Полиция вакили Ҳумоюн Алининг айтишича, машина ичидаги террорчи-ҳудкуш портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Бу теракт туфайли камида 12 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Телеканал хабарига кўра, ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш машиналари етиб келган.

Ҳозирча ҳеч қайси террорчилик уюшмаси юз берган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.