Жаҳон | 17:27 / 20.01.2016
15082
1 дақиқада ўқилади

Путин: рублнинг қулаши “янги имкониятлар”га йўл очади

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, маҳаллий бизнес иқтисодий инқирозга дош бера олди. Бу ҳақда у “Россия таянчи” мавзуидаги форумда “Кичик бизнес – миллий ғоями?” мавзуидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Охирги икки йил иқтисодиёт учун жуда қийин бўлди, объектив мураккабликлар деярли барча секторларга таъсир ўтказди, аммо, умуман олганда, бизнес бардош бера олганини таъкидлаб ўтиш жоиз”, - деди у.

Бундан ташқари, президент курснинг тушиши ва рубль қадрининг қулаши “бизнес учун янги имкониятлар” эшигини очишига ишонч билдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш