Жаҳон | 10:28 / 20.01.2016
5154
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони нефть нархларини ўйин қилгани ҳақидаги айбловларни рад этди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Риёд арзон нефть ёрдамида Теҳронга босим ўтказмоқчи эканлиги ҳақидаги айбловларга жавоб берди.

“Одамлар Адам Смит ва иқтисодиётнинг базавий принципларига қайтиши лозим. Бу талаб ва таклиф борасидаги тушунчалардир”, - унинг сўзларини келтиради CNN телеканали.
Унинг қўшимча қилишича, бозорнинг ўзи нархни аниқлаб беради. Нефтнинг бугунги нархи амалда бозор нархидир, қўшимча қилди ал-Жубайр.

“Сиз тизимли равишда бозорни ўйин қила олмайсиз”, - деб таъкидлади дипломат.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш