Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёлғиз саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар маълум қилинди
Ёлғиз саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар маълум қилинди. Рейтинг US News & World Report томонидан тайёрланди ва Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида тақдим қилинди.
Ушбу рўйхатда 1-ўринни Испания эгаллади. Таъкидланишича, бу давлатда кўп нарса билан машғул бўлиш мумкин. Айниқса, Севилья ва Барселона шаҳарлари алоҳида ажратилди.
2-ўринни бой тарихи, архитектураси ва ошхонасига эга Италия эгалламоқда. 3-ўринни Австралия эгаллади. Бу давлатга саёҳат қилиш учун вақт талаб қилиниши мумкин, бироқ бу шунга арзийди.
4-ўринни Янги Зеландия эгаллади, одамлар бу ерга саргузашт излаб ва фаол ҳордиқ чиқариш учун келадилар. Етакчи бешталикни сайёҳларни сельвалар (экваториал ўрмонлар), тропик пляжлар ва Рио-де-Жанейро каби йирик шаҳарлари билан жалб қилувчи Бразилия якунламоқда.