Жамият | 20:20 / 21.01.2016
3800
1 дақиқада ўқилади

Инҳа университетида ўқувчилар учун ўқув курслари ўтилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 5-6 ва 7-8 синф ўқувчиларини ўқув курсларига таклиф қилади. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинган.

Мактаб ўқувчилари математика, физика ва инглиз тили ўқув курслари бўйича таҳсил олишлари мумкин. Дарслар ҳафтасига уч кун, 90 дақиқадан бўлади.

Ўқув курсларида ўқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

• Ариза;

• 4 дона фотосурат;

• Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

Қўшимча маълумот учун:

• Тел.: (998 71) 289 99 99 (0301)

• Эл. почта: [email protected], [email protected], [email protected]

• Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 9-уй.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш