Жаҳон | 23:44 / 21.01.2016
4792
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон: Британия Россиянинг Суриядаги ҳаракатларидан мутлақ норози

Буюк Британия ҳукумати Россиянинг Суриядаги авиазарбаларидан “мутлақ норози”, чунки бу авиазарбалар гўёки “ўртамиёна муҳолифатга” қаратилган, деб айтди мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон SkyNews телеканалига берган интервьюсида.

Шу билан бирга Кэмероннинг таъкидлашича, Британия Россия билан Сурия бўйича ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда, чунки бу Суриядаги ихтилофни ҳал қилишнинг ягона йўлидир.

Кэмероннинг айтишича, Британия ҳукумати бу ҳамкорликка “ўта совуққонлик” ва “кўзини очган” ҳолда ёндашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш