Жаҳон | 16:59 / 21.01.2016
3517
1 дақиқада ўқилади

Олланд: Франция ИШИД билан курашда Россия билан ҳамкорликни кучайтиради

Франция ҳукумати ИШИДга қарши курашда Россия билан ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Франсуа Олланд баёнот берди.

“Биз Россия билан ҳаракатларимизни мувофиқлаштириб бориб, ДАИШга қарши курашишни истаймиз, лекин фақат ДАИШга қарши, чунки бу бизнинг душманимиз”, - деди Олланд Парижда франциялик ва хорижлик дипломатлар билан ўтказилган учрашув чоғида.

Олланднинг ишонтириб айтишича, 2016 йилда Сурия ва Ироқда ИШИДга бериладиган зарбалар суръати ва сони оширилади. Шунингдек, Сурия мўътадил мухолифати билан ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш