Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш қўмитаси Душанбеда қурилаётган бинолар зилзилаларга бардош беришини таъкидлаб ўтди
Тожикистон ҳукумати қошидаги қурилиш ва архитектура қўмитаси Душанбеда қурилаётган кўп қаватли бинолар зилзилаларга дош бера олишларини комил ишонч билан таъкидладилар.
“Пойтахт ҳудудида уй-жой қуришда барча талабларга риоя қилинмоқда, биз бу объектлар, шу жумладан, зилзилалар чоғида ҳам мутлақо хавфсиз бўлишини кафолатлаймиз”, - деб таъкидлади қўмита раиси ўринбосари Низом Мирзозода пайшанба куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у яқинда Душанбе ҳудудида ва атрофида содир бўлган силкинишлар биноларнинг сифатли қурилганини яна бир бор тасдиқлаганини эслатиб ўтди.