Ўзбекистон | 16:28 / 21.01.2016
7185
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Нукус кўчасида жойлашган айрим турар ва нотурар бинолар бузилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, Нукус кўчасидаги баъзи турар жой ва нотурар иморатлари бузилади, ушбу жойлар эса ободонлаштирилади.

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 12 январдаги қарорига биноан, Яккасарой тумани Нукус кўчасидаги турар ва нотурар биноларни бузишга ва у ерда ободонлаштириш ишларини олиб боришга руҳсат берилди.

Бу ҳақда ҳокимият томонидан UZ24 нашрига тақдим этган ҳужжатда маълум қилинган. Тасдиқланган иш режаси ҳозирча ОАВга тақдим этилмаган.