Жаҳон | 19:29 / 22.01.2016
4355
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путиннинг Асаддан истеъфога чиқишини сўрагани ҳақидаги хабарни инкор қилди

Владимир Путиннинг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков Ғарб ОАВида Россия президенти Башар Асаддан Сурия раҳбарлигидан кетишини сўрагани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

"Йўқ. Бундай иш бўлмаган", дейди Песков.

Бундан олдинроқ Financial Times нашрида Путин Сурия раҳбари Башар Асаддан истеъфога чиқишни сўрагани ҳақида мақола чоп қилинганди.

Мақолада айтилишича, Путиннинг илтимосини етказиш учун Россия Бош разведка бошқармаси (БРБ) бошлиғи Игорь Сергун Дамашққа жўнатилган. Нашрнинг ёзишича, Сергун Сурияга ўлимидан бир неча кунлар олдин борган. Унинг ўлими ҳақида 3 январь куни маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш