Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мануэль Нойер: Ҳеч қачон «Бавария»дан кетмайман деб айта олмайман
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер ҳозирги клубини вақти келганда тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
«Бавария» мен учун иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Ҳозир ўзимни бу жамоада яхши ҳис қилмоқдаман. Бироқ, бошқа жамоада ўз кучимни синаб кўришим ҳам мумкин. Амалдаги шартномам яна 3 йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади", - дейди 29 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда у Бундеслига доирасида 17 ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборган. 17та ўйиндан 11тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган.