Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Хитойда ШҲТ бош котиби билан учрашди
ШҲТ котибиятида ташкилотнинг янги бош котиби Рашид Алимов ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дониёр Қурбонов билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда sectsco.org хабар берган.
Учрашув вақтида Тошкентда шу йилнинг ёзида ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик ишлари ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар ШҲТнинг дунё саҳнасида нуфузи ортаётганини қайд этишиб, кузатувчи давлатлар билан халқаро ва ҳудудий муносабатларда алоқаларнинг фаоллаштирилиши зарурлигини таъкидлаб ўтишган.
Дониёр Қурбонов ШҲТ бош котибига янги вазифасида омад ва самарали фаолият тилаган.
ШҲТнинг янги бош котиби тожикистонлик Рашид Алимов бўлди
2016 йилнинг ёзида Тошкент ШҲТ саммитини қабул қилади