Жаҳон | 08:25 / 22.01.2016
2590
1 дақиқада ўқилади

Қоҳирада юз берган портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида, машҳур пирамидалар ҳудудига элтувчи йўлда портлаш содир бўлиб, камида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Egypt Independent хабар берган.

Қурбонларнинг 7 нафари полициячилар экани маълум.

Дастлабки маълумотларга кўра, полициячилар жангарини излаб, у яширингани гумон қилинаётган бинога кириши биланоқ портлаш юз берган.

Бу портлаш натижасида ўндан ортиқ киши жароҳатланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш