Жамият | 21:01 / 22.01.2016
5868
1 дақиқада ўқилади

Райҳона Ғаниева мухлисларини сохта таклифномалардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Ўзбек эстрада санъатининг вакилаларидан бири Райҳона Ғаниева мухлисларини сохта таклифномалардан огоҳ бўлишга чақирди.

У “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида яккахон концерт дастурига кириш учун тайёрланган қалбаки таклифнома суратини жойлаштириб, унга “Қалбаки таклифномалардан эҳтиёт бўлинг! Бу қалбаки!” дея изоҳ қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, хонанданинг яккахон концерт дастури 23-27 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Истиқлол” концерт саройида бўлиб ўтади.