Жаҳон | 18:16 / 22.01.2016
2254
2 дақиқада ўқилади

Россия адлия вазирлиги ҳукуматга оммавий тарзда муносабат билдирганларни чет эл агентлари деб баҳолашни таклиф қилди

Россия адлия вазирлиги нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунда “сиёсий фаолият” тушунчасини аниқлаштириш борасида таклифлар киритди. РБК нашрининг хабар беришича, янги ўзгартишларда давлат органлари қарорларига баҳо бериш ҳам эндиликда шундай фаолият деб ҳисобланиши кўзда тутилган.

Агарда нотижорат ташкилот сиёсий деб тан олинса, у айни пайтда чет эл агентлари реестрига ҳам киритилиши мумкин. Бунга асос бўлиб сиёсий фаолиятнинг амалга оширилиши ёки чет элдан маблағ олиш хизмат қилиши мумкин.

Ўзгартишларга мувофиқ, “сиёсий фаолияти” деганда “давлат органлари ва мансабдорларига оммавий шаклда мурожаат қилиш”, “замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларга ҳамда уларнинг сиёсатига баҳо бериш” тушунилади.

Қонуннинг амалдаги таҳририда эса сиёсий фаолиятга “давлат органлари қабул қиладиган қарорларга таъсир ўтказишга, давлат сиёсатини ўзгартиришга, шу мақсадларда жамоат фикрини шакллантиришга қаритлган оммавий акциялар уюштириш” киритилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш