Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 20:23 / 22.01.2016
5219
1 дақиқада ўқилади
Россияда ўзбекистонлик аёл эмизикли гўдагини 70 минг рублга сотаётган вақтда қўлга олинди
Москва вилоятидаги Долгопруд шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси Гулнора Хошимовани эмизикли боласини сотгани учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтига асосланиб Gazeta.ru хабар бермоқда.
Суднинг маълум қилишича, Хошимова Москва вилояти Долгопруд шаҳрида икки ойлик ўғлини 70 минг рублга пуллаган.
“Келишув оператив ходимлар назорати остида бўлиб ўтди. Пулни қабул қилганидан сўнг у ҳибсга олинди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда гўдак Москва вилоятидаги даволаш муассасаларининг бирида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш