Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Русфонд: Жанна Фрискенинг даволаниши учун тўпланган пуллар талон-торож қилинган
“Русфонд” хайрия жамғармаси тергов қўмитасига ариза киритиб, 2014 йили марҳум хонанда Жанна Фрискени даволаш учун тўпланган 21 млн рубль миқдоридаги пулнинг талон-торож қилиниши юзасидан жиноий иш қўзғатишни сўради. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси хабар бермоқда.
Русфонд юридик хизматининг баёнотига кўра, артистнинг вафотидан ярим йил ўтиб, Жаннанинг ҳисобидаги пуллар йўқ бўлиб қолгани борасида аниқ маълумот топилди. Бу маблағ бошқа шахсларнинг ҳисобига ўтказилган бўлиши мумкин.
“Қонунга мувофиқ, Жаннанинг вафотидан сўнг 16 декабрдан бошлаб меросхўрлик ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга Русфонд 20 890 831 рубль нимага сарфлангани ҳақида ҳисобот сўраб мурожаат қилган эди, аммо ҳеч қандай жавоб келмади. Жанна Фрискенинг васиятномасини расмийлаштирилган нотариус орқали қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолди. Шу тариқа, баҳсни судолди босқичда ҳал қилиш имкони бўлмади”, - дейилади хабарномада.
2014 йил январида Жанна Фрискенинг саратон хасталигига чалингани маълум бўлди. Шундан сўнг Биринчи канал хонандани даволаш учун маблағ тўплаш кампаниясини ташкил қилди, унда Русфонд ҳам иштирок этди.
Русфонд махсус ҳисобга 25 млн рублдан ортиқ маблағ ўтказган эди. Келишувга биноан, пуллар нимага сарфланиши юзасидан ҳисобот топшириб борилиши лозим эди. Аммо Фриске вафот этди, пулларнинг қолган қисми бўйича эса меросхўрлар ҳисобот топширишни истамаяпти.