Жамият | 22:33 / 22.01.2016
3763
1 дақиқада ўқилади

Том Круз “Мумия” фильмининг янги версиясида суратга тушади

Голливудлик машҳур актёр Том Круз “Мумия” фильмининг янги версиясида суратга тушади, деб хабар бермоқда Variety нашри.

Таъкидланишича, фильмни суратга олаётган Universal студияси актёрнинг номзодини бош ролга тасдиқлади. Фильмда, шунингдек, жазоир миллатига мансуб раққоса ва актриса София Бутелла ҳам иккинчи даражали ролни ижро этади.

Фильмга Алекс Куртцман режиссёрлик қилади.

Хабарда айтилишича, фильм премьераси 2017 йил 9 июнига белгиланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш