Жамият | 19:17 / 22.01.2016
5394
1 дақиқада ўқилади

Владивостокда ҳайдовчи йўл патрули ходимлари билан пойга ўйнаб, Periscope'га жойлаштириб борди

Россиянинг Владивосток шаҳрида кулранг KioRio ҳайдовчиси ўзига ғалати овунчоқ топиб олди. Икки кун давомида у навбатчи йўл патруль хизмати ходимларини провокация қилиб, бир неча бор уларнинг ёнидан 120-130 км/соат тезликда ўтди.

Албатта, бундай қоидабузарликка бармоқлар орасидан қарай олмаган инспекторлар дарҳол унинг ортидан қува кетарди. Безори эса ўзининг қочишини Periscope ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиб борарди. Андрей исмли йигитнинг дўстлари унинг саргузаштларига изоҳ қолдириб боришарди.

Биринчи оқшом қоидабузар полициядан қочиб кетишга муваффақ бўлди, аммо эртаси куни қўлга олинди ва яқин 3 кун давомида панжара ортида ўтиради. Шу вақт ичида суд унга маъмурия ҳибс белгилаши керак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш