Жамият | 08:33 / 23.01.2016
2369
2 дақиқада ўқилади

Америка киноакадемияси таркибида аёл ҳакамлар сони 2 баробар оширилади

Америка киноакадемияси ўз таркибида камчиликни ташкил этиб келган аёллар миқдорини 2 баробар оширмоқчи. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинган.

"Киноакадемия бошқарув кенгаши аъзолар сафида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиши бўйича қарорларни маъқуллади. Энди таркибда турли-туманлилик юзага келтирилади. Хусусан, 2020 йилгача киноакадемия таркибидаги аёллар сони 2 баробар оширилади", дейилади хабарда.

Ташкилот раҳбари Шерил Бун Айзекс бу янги ўзгаришлар кутилган самараларни беришига ишонч билдирган.

Қайд этиш керакки, бу ўзгаришлар "Оскар" мукофоти атрофидаги можаролар ортидан амалга оширилмоқда.

14 январь куни 2016 йилги номзодлар номи эълон қилинган 5та асосий йўналишдаги 20 нафар номзод қаторида биронта қора танли актёрнинг йўқлиги турфа норозиликларга сабаб бўлди.

АҚШ Киноакадемияси “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Оскарга номзодларни эълон қилди

Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида

«Энг яхши актриса» номинацияси бўйича «Оскар»га номзодлар номи эълон қилинди

Уилл Смитнинг рафиқаси қора танли актёрларни Оскар топшириш маросимига бормасликка чақирди

Америкалик режиссёр «Оскар»га номзодлар қаторида қора танли актёрлар йўқлиги учун мукофотга бойкот эълон қилади

Оскар билан боғлиқ жанжал туфайли АҚШ киноакадемияси таркиби ўзгаради

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш