Жамият | 09:27 / 23.01.2016
3629
2 дақиқада ўқилади

АҚШ киноакадемияси “Оскар” мукофотини топшириш тамойилларини ўзгартирмоқда

АҚШ киноакадемияси “Оскар” мукофотини топширувчи қўмита таркибини шакллантириш тамойилларига ўзгартириш киритаётганини эълон қилди.

Бу қадам 2016 йилдаги мукофотга номзодлар орасида қора танли актёрларнинг йўқлиги сабабли юзага келган можарога жавоб бўлди.

Киноакадемия ташкилот директорлар кенгаши бир овоздан овоз берувчилар таркибини жинсий ва ирқий аломатлар бўйича турфа қилишга имкон берувчи бир қатор чораларни қабул қилишга қарор қилганини маълум қилди.

2016 йилдан бошлаб академиянинг овоз бериш ҳуқуқига эга аъзоси мақоми 10 йил давом этади ва бу муддат якунлангандан кейин агар академик киносаноатда бу вақт давомида фаол бўлган бўлсагина узайтирилади. Академиянинг умрбод аъзоси мақоми агар кинематографчи ташкилотда кетма-кет уч муддат аъзо бўлган ёки “Оскар”га номзоди қўйилган бўлсагина берилади.

Бу чора туфайли академияда аёллар ва ирқий камчилик вакиллари сони 2020 йилгача икки баробарга кўпайиши керак.

Бундан ташқари, мукофотни олишга номзодлар сони ҳам оширилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш