Спорт | 14:51 / 23.01.2016
3559
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016 турнирида «goal-line» технологияси қўлланилади

УЕФА Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати ва Чемпионлар лигасининг келаси мавсумида гол аниқлаш технологиясидан фойдаланишини тасдиқлади.

Ташкилот дарвоза ортидаги ҳакамлар ўрнига технологияларга ишонч билдирмоқда. Раҳбарият тортишувларга сабаб бўлувчи вазиятни тез ва осон ҳал қилмоқчи.

Евро-2016 турнири 10 июнь куни Франция ва Руминия терма жамоалари учрашуви орқали очиб берилади.

УЕФА ижроия қўмитаси маълумотига кўра, бу технология 2016/17 мавсумдан Чемпионлар лигасида ҳам қўлланилади.

Британиянинг "Hawk Eye" камера тизими футбол лигалари ва мусобақаларда жуда машҳур ҳисобланади. Премьер-лига, Бундеслига, А Серия "Hawk Eye" тизимидан фойдаланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш