Жаҳон | 08:24 / 23.01.2016
4613
1 дақиқада ўқилади

Интерполнинг очиқ маълумотлар базасидан Янукович ҳақидаги маълумот олиб ташланди

Интерполнинг расмий сайтидан Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ҳақидаги маълумот олиб ташланди.

“Украинская правда” нашрининг Интерполнинг Украина бўйича бюроси ишчи аппарати бошлиғи Василий Неволяга иқтибос келтирган ҳолда таъкидлашича, бу маълумотга оммавий қириш вақтинчалик чеклаб қўйилди.

“Виктор Янукович ва унинг ҳимоячилари Франциянинг Лион суди ва Интерпол файлларини назорат қилиш комиссиясига халқаро қидирувнинг бекор қилиниши илтимоси билан шикоят топширди. Бош котибият комиссияси шикоятни кўриб чиқиши давомида Януковичнинг қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотга оммавий киришни чеклашга қарор қилинди”, деб айтмоқда Неволя.

Неволянинг айтишича, Януковичнинг қидирувга берилгани ҳақидаги файллар Интерполнинг ёпиқ базасида турибди ва унга фақатгина ваколатли шахсларгина кира олиши мумкин.

Аввалроқ Интерпол Янукович президент бўлган вақтдаги амалдорларга қидирув эълон қилишдан воз кечгани маълум қилинганди.