Ўзбекистон | 15:27 / 23.01.2016
4355
1 дақиқада ўқилади

Намангандан Екатеринбургга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

2015 йил 31 декабрдан Наманган - Екатеринбург - Наманган йўналиши бўйича «Урал ҳаво йўллари» рейслари учун авиачипталар сотиш бошланган.

Рейслар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Урал ҳаво йўллари» ўртасида имзоланган битим доирасида йўлга қўйилди.

Парвозлар ҳафтасига бир марта ҳафтанинг тўртинчи кунлари Россия авиаташувчисининг Airbus 320 самолётларида амалга оширилади, деб хабар қилади МАК ахборот хизмати.

Рейс HY-7663 ҳар пайшанба: Намангандан учиш 11:00да, Екатеринбургга 14:30 да етиб боради.

Рейс HY-7664 ҳар пайшанба : Екатеринбургдан учиш 06:30 да, Наманганга 09:25 да етиб боради.

Ҳар бир рейснинг учиш ва қўниш вақти маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган.

Маълумот учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё давлатларининг 21 шаҳрига, МДҲ давлатларининг 22 шаҳрига ва 11 йўналишда мамлакат ичида парвозларни амалга оширади.