Жаҳон | 18:00 / 24.01.2016
3477
1 дақиқада ўқилади

Эронда 40 йил ичидаги илк авиация саммити ўтказилмоқда

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 2016 йилги авиация саммити иш бошлади. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу саммит 2 кун давом этади. Унда қатнашиш учун 35 давлатдан вакиллар келишган. Бу Эронда кейинги 40 йил ичида илк марта авиацион йиғилиш ўтиши ҳисобланади.

Маросимда Эроннинг сиёсий арбоблари ҳамда саноат соҳаси вакиллари билан биргаликда халқаро миқёсдаги авиакомпания вакиллари иштирок этишмоқда. Улар Эрондан санкциялар олинишидан кейинги истиқбол бўйича муҳокамалар ўтказиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, Грециянинг Hellenic Petroleum нефть компанияси ва Эроннинг NIOC компанияси билан Эрон нефтини харид қилиш бўйича битим имзолани тўғрисида хабар қилинганди.