Жаҳон | 23:11 / 24.01.2016
4426
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони элчисини чақиртирди

Ироқ ташқи ишлар вазирлиги ОАВда Ироқда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиа милицияси ҳақидаги изоҳларидан кейин Саудия Арабистони элчиси Тхамар ал-Сабхонни чақиртирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, элчи “Хашд Шаъби”деб номлануви шиа милицияси динлараро кескинликдан қочиш учун ИШИДга қарши курашдан четлашиши ва бу курашни армия ва расмий хавфсизлик хизматига тақдим қилиши керак, деб айтганди.

“Бу баёнот дипломатик баённомани бузади ва ноаниқ маълумотга асосланган”, деб айтилмоқда Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Вазирликда таъкидланишича, милиция террорчиликка қарши курашмоқда ва Ироқ қуролли кучлари бош қўмондони раҳбарлигида мамлакат дахлсизлигини ҳимоя қилмоқда.