Жамият | 21:39 / 24.01.2016
2356
2 дақиқада ўқилади

Марҳум мусиқачи Дэвид Боуининг янги қўшиқлари унинг ўлимидан кейин чиқадиган бўлди

Британиялик мусиқачи Дэвид Боуи тайёрлаб қўйган бир қатор янги мусиқа композициялари унинг ўлимидан кейин чиқадиган бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Биринчи трек 2017 йилда чиқарилиши мумкин. Нашр маълумотларига кўра, қўшиқлар улар ёзилган тартибда чиқмаслиги мумкин.

18 январда ОАВда мусиқачининг ўлимидан икки кун аввал чиққан, “Blackstar” номли охирги альбоми Россиянинг iTunes чартларининг 1-поғонасига кўтарилиб, Аделнинг “25” номли пластинкасини 2-ўринга тушириб юборгани маълум қилинганди.

Бастакор, хонанда ва рассом Дэвид Боуи 10 январда 69 ёшини қаршилагандан икки кун ўтиб вафот этган. У ярим йил давомида жигар саратони билан курашиб келган.

14 январда Боуининг жасади Нью-Йоркда маҳфий равишда кремация қилингани маълум бўлганди. Мусиқачининг оила аъзолари ҳам, яқинлари ҳам бу жараёнда иштирок этишмаган.

Боуи ижоди давомида 30 га яқин альбом чиқарган ва шунингдек, бир нечта фильмларда роль ижро этган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш