Спорт | 20:13 / 24.01.2016
2126
1 дақиқада ўқилади

Москвада ўтказиладиган “Шахмат бўйича энг катта дарс” Гиннесс рекордлар китобига киритилиши мумкин

Шахмат бўйича Россия давлат ижтимоий университети Халқаро кубоги Moscow Open-2016 дастурига кирадиган “Шахмат бўйича энг катта дарс” Гиннесс рекордлар китобига киритилиш учун номзодлик қилмоқда. Ушбу ҳақда кубокнинг директори Александр Костьевнинг айтган сўзлари мусобақанинг расмий сайтида келтирилган.

“Гиннесс рекордлар китоби бизнинг фестиваль билан қизиқиб қолди ва дастурга “Шахмат бўйича энг катта дарс” йўналишида рекорднинг ўрнатилиши жараёни киритилади”, деб айтмоқда Костьев.

Энг оммавий шахмат дарсига рўйхатдан ўтиш 29 январда бўлиб ўтади. Дарснинг ўзи эса Россия давлат ижтимоий университетининг аудиторияларидан бирида бўлиб ўтади ва ярим соат давом этади.

Россия давлат ижтимоий университети 12-кубоги Москвада 29 январдан 9 февралгача бўлиб ўтади. Фестивалнинг умумий мукофот жамғармаси 4 миллион 730 минг рублни ташкил қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш