Жамият | 18:14 / 24.01.2016
6886
1 дақиқада ўқилади

Польша президенти ўз тана аъзоларини эҳсон қилишини айтди

Польша президенти Анжей Дуда ўлимидан кейин ўз тана аъзолари хайр-эҳсон қилинишига рухсат берувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда «Польша Радиоси» хабар берган.

"Агар ҳаётдан кўз юмсам, тана аъзоларим эҳсон қилинишига розилигимни билдираман", — деди президент Польша трансплантологлари жамияти симпозиумининг очилиши вақтида.

Дуда барча полякларни ўзи каби донорлик картасини имзолашга чақирган.