Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:01 / 24.01.2016
5109
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда 4,7 магнитудали зилзила рўй берди
24 январь куни Қирғизистон ҳудудида 4,7 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон сейсмологлари маълум қилишган.
Қайд этилишича, зилзила маркази Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридан 601 км масофада, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида бўлган. Зилзила ўчоғи 30 километр чуқурликда жойлашган.
Ҳозирча бу ҳодиса тафсилотлари ва у келтирган зарарлар ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш