Жаҳон | 09:21 / 24.01.2016
4938
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон жанубида Ми-2 русумли вертолёт қулаб тушди

Қозоғистон жанубидаги Жамбул вилоятида жойлашган Турор Рисқулов номли туманда Ми-2 русумли вертолёт ҳалокатга учради.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги таркибидаги фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, вертолёт 23 январь куни кечаси қулаган.

Айни вақтда воқеа рўй берган ҳудудга махсус гуруҳлар ҳамда тиббиёт ходимлари жўнатилган.

"Ҳодиса тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади", дейилади хабарда.