Спорт | 18:47 / 24.01.2016
2536
1 дақиқада ўқилади

Виктор Вальдес Бельгия чемпионатида фаолиятини давом эттиради

«Манчестер Юнайтед» жамоаси дарвозабони фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттиради.

«Стандард» жамоаси 34 ёшли ушбу дарвозабонни ижарага олгани ҳақида маълум қилган.

Льеж шаҳри жамоаси ушбу дарвозабон билан у тиббий кўрикдан ўтгандан кейин битим имзолаши ҳақида хабар берган.

Қайд этиш керакки, «МЮ» жамоаси дарвозабони Луи ван Гаал томонидан таркибдан четлатилганди. Жамоа унга АПЛнинг бошқа жамоаларига ўтишни тақиқлаб қўйганди. Хусусан, «Ньюкасл» жамоасидан тушган таклиф рад этилган.

Бундан олдинроқ, мавсум якунида «МЮ» билан шартномаси тугайдиган Вальдес Мексика ёки Туркиядаги жамоалардан бирида фаолиятини давом эттириши ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш