Спорт | 07:40 / 25.01.2016
3253
1 дақиқада ўқилади

“Реал“ сафарда “Бетис“ни енга олмади

Испания чемпионатининг 21-турида “Бетис“ “Реал“ни қабул қилди.

Бу ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Дастлаб, ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Сехудо мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқага келиб, Карим Бензема жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, “Реал“ ҳисобидаги очколар энди  44та. Жамоа турнир жадвали пешқадамларидан 4та кам очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда жойлашган. “Бетис“ эса 22 очко билан 14 ўринда.

Испания чемпионати, 21-тур

Бетис – Реал Мадрид 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 7 Сехудо, 1:1 – 71 Бензема.
Бетис – Адан, Молинеро, Пеццелья, Бруно Гонсалес, Варгас, Ндиайе, Петрос, Кадир (Санчес, 58), Фабиан Руис (Себальос, 51), Сехудо (Портильо, 76), Рубен Кастро.
Реал Мадрид – Навас, Данило (Карвахаль, 64), Пепе, Варан, Марсело, Модрич, Кроос, Иско, Хамес (Хесе, 80), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Варгас (58), Петрос (61), Данило (64), Молинеро (69), Карвахаль (90).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш