Жаҳон | 08:14 / 25.01.2016
3172
1 дақиқада ўқилади

Франция Ички ишлар вазирлиги мамлакатда фавқулодда вазият тартиби узайтирилишини сўрамоқда

Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев мамлакатда фавқулодда вазият тартиби яна икки ойга узайтирилишини сўрамоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Биз хавф мавжуд деб ҳисоблагунимизча, фавқулодда вазият тартиби амал қилиши керак”, деб айтди Казнев.

Казнев фавқулодда вазият “имкони борича камроқ муддат” давом этишига ишонч билдирди.

13 ноябрда Парижда бир қатор терактлар амалга оширилган. Кафелардан бирининг ўққа тутилиши, “Батаклан” театрида одамларнинг гаровга олиниши ва “Стад де Франс” майдони олдидаги портлашлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлганди.