Жаҳон | 06:47 / 25.01.2016
4112
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг Қамишли шаҳрида иккита портлаш юз берди

Суриянинг шимоли-шарқидаги Қамишли шаҳрида юз берган иккита портлаш оқибатида 2 киши ҳалоқ бўлди, деб хабар бермоқда “Сутору” асурия лашкарларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Иккита портлаш юз берди. Биринчи бомба мотоциклга ўрнатилган бўлган”, деб айтди манба.

Манба биринчи портлашда 10 дан кўпроқ одам яраланганини қўшимча қилди.

Иккинчи портлашдаги жабрланганлар сони аниқлаштирилмаган.