Жаҳон | 18:09 / 25.01.2016
3834
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Афғонистон билан чегарада махсус ҳарбий бўлинма ташкил қилмоқда

Тожикистон Афғонистон билан чегарада махсус ҳарбий бўлинма ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат чегара қўшинлари бош бошқармаси бошлиғи Ражабали Раҳмонали 22 январь куни бўлиб ўтган парламент қуйи палатаси йиғилишида айтиб ўтди.

Раҳмоналининг таъкидлашича, Афғонистон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан чегара қўшинлари қўмондонлиги бу йўналишда махсус разведка гуруҳлари ташкил қилинган. Afganistantoday.ru сайтининг хабар беришича, улар қўшни давлат ҳудудидаги вазиятнинг мунтазам равишда ўрганиб келмоқда.

Айни пайтда Тожикистон билан чегарадаги Қундуз, Тахор, Бадахшон вилоятларининг катта қисмлари Толибон ҳаракати жангариларининг назорати остида қолмоқда. Илгари хабар қилинганидек, Тожикистон ТИВ хавфсизлик мақсадларида Қундуз ва Тахордаги консулликларини вақтинчалик ёпиб қўйган. Тожикистон чегарасида Кобулга бўйсунмайдиган 2 мингга яқин қуролли шахслар тўпланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш