Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати толибонлар билан музокараларни зудлик билан тиклашга тайёр
Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракати вакиллари билан тинч музокараларни қайта йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббонийга таяниб РИА “Новости” хабар қилмоқда.
“Биз “Толибон” ҳаракатнинг барча вакилларини музокаралар ўтказиш учун бир стол атрофига ўтиришга чақирамиз. Кўриниб турибдики, бу масала фақатгина тинч йўл билан ҳал бўлиши мумкин, бунинг ҳарбий ечими йўқ”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Покистон томони ҳам мамлакат раҳбариятини келишув ўрнатиш жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирганини маълум қилди.