Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчалар 171 номдаги жиҳозлар билан таъминланади
Халқ таълими, иқтисодиёт ва молия вазирликларининг 16 январдаги қўшма қарори билан мактабгача таълим муассасаларини ўқув-кўргазма қуроллари, мебель, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт буюмлари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Меъёрга илова қилинган рўйхатда жами 171 номдаги жиҳозлар кўзда тутилган. Шулардан:
43 номда гуруҳ жиҳозлари;
19 номдаги қўшмча махсус ускуналар;
109 номдаги гуруҳ ичи жиҳозлари.
Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, нобюджет маблағлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан қўшимча ускуналар ва зарурий ашёлар билан жиҳозланиши мумкин бўлади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник таъминоти белгиланган меъёрлардан паст даражада бўлмаслиги таъкидлаб ўтилди.