Жамият | 18:58 / 26.01.2016
13460
1 дақиқада ўқилади

Дубай полицияси ноёб Ferrari'ни 6 йилдан бери ҳибсда тутиб турибди

Италиянинг Ferrari компанияси томонидан бир неча юз нусхада чиқарилган ноёб Enzo Дубай полицияси томонидан 6 йилдан буён ҳибс этилиб, қоидабузар машиналар тураргоҳида сақланмоқда.

Дунёнинг қимматбаҳо автомобиллардан бири бўлган ушбу қизил рангдаги минглаб ҳибс этилган машиналар ичида чанг босиб ётибди, деб ёзади маҳаллий газеталар.

Emarat Al Youm нашрининг ёзишича, машина нархи 3 млн долларни ташкил қилади ва у фақат буюртма асосида ишлаб чиқарилади.

Суперкар компания асосчиси Энцо Феррари шарафига бу номни олган. Унинг мотор гаммасини 12 цилиндрли двигателдан иборат. Машина япониялик дизайнер Кен Окуяма томонидан ишлаб чиқилган, сўнг Париж автосалонида 2002 йили намойиш этилган. Машина чекланган 349 ададда чиқарилган.