Ўзбекистон | 12:51 / 26.01.2016
4598
1 дақиқада ўқилади

«Euronews» канали Марғилонга бағишланган репортажини трансляция қилишни бошлади

«Euronews» телеканалида “Ўзбекистондан откриткалар” дастури доирасида Марғилон тўғрисидаги лавҳалар трансляцияси бошланди.

Ролик намойиши 25 январдан 31 январгача давом этади. Марғилон ипаги мазкур роликнинг марказий мавзуси бўлди, дея хабар қилмоқда “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати.

Мазкур эпизод “Ўзбекистондан откриткалар” кўрсатувидаги тўртинчи лавҳа бўлди. Ундан аввалги репортажларда Самарқанд ва Хива моддий-маданий мероси тўғрисида сўз борди. Кейинги дастурларда эса Шаҳрисабз ҳамда Риштон тўғрисидаги репортажлар намойиш этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш