Жаҳон | 14:48 / 26.01.2016
9508
1 дақиқада ўқилади

Лавров: ИШИД жангарилари Грузияда машғулотлар ўтказишади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнотида айтилишича, ИШИД жангарилари Грузиянинг шимолидаги Панкисс дарасидан машғулотлар ўтказишда фойдаланишмоқда.

"Бизга ИШИД жангарилари бу ҳудуддан тайёргарлик машғулотлари ўтказишда, дам олишда ва захираларни тўлдиришда фойдаланаётгани ҳақида маълумот келиб тушган", дейди Лавров.

У Панкисс дарасидан Россияга террорчилик таҳдиди мавжуд бўлмасада, бу вазият туфайли Россия Грузия билан виза режимини қатъийлаштиришини маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш