Жамият | 17:34 / 26.01.2016
1686
1 дақиқада ўқилади

Қочқинларнинг Австрияда қолиш муддати 3 йил қилиб белгиланди

Австрияга етиб келган муҳожирлар уч йилдан кейин ҳам мамлакатда қолишлари учун асос тақдим этишлари лозим. Бундай қарор Австрия вазирлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Мазкур қарор 2015 йил 15 ноябридан кейин ариза тақдим этган барча қочқинларга тааллуқли. Австрия ҳукумати мамлакатдаги бошпана қидирувчиларга оид вазиятни текшириб, депортация қилиш ёки мақом муддатини узайтириш бўйича тегишли қарорни чиқаради.

Парламент мазкур лойиҳани 2016 йил 2 апрелига қадар кўриб чиқиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш