Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 20:15 / 26.01.2016
5666
1 дақиқада ўқилади
Паррандачилик фабрикаси директори машинасининг сотилиш эълонларини тухумларга жойлаштирди
Россияда номаълум паррандачилик фабрикаси директори машинасининг сотилиш эълонларини тухумларга жойлаштирди. Бу ҳақда “Миасский рабочий” нашри Facebook’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
“Паррандачилик фабрикаси директори машина сотмоқчи. Дунё ҳали бундай адад ва форматда рекламани кўрмаган”, - дейилади хабарномада.
Фабрикада чиқарилган ҳар бир тухумда “Пежо сотаман” деб ёзилган ҳамда машина эгасининг рақами илова қилинган.