Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда 2та портлаш содир этилиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Суриянинг марказий қисмидаги Ҳомс шаҳрида 2 марта портлаш содир бўлиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда суриялик кўнгилли аскарлар орасидаги манбасига асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.
"Террорчилар аз-Заҳро мавзесидаги Ситтин кўчасида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришди. Бу портлаш туфайли жароҳат олганларга ёрдам кўрсатилиши бошланган вақтда террорчи ўзини портлатди", дейди манба.
Унинг қайд этишича, бу теракт туфайли камида 100дан ортиқ киши жароҳатланган.
Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.