Жаҳон | 13:57 / 26.01.2016
3701
1 дақиқада ўқилади

Толибон жангарисининг ҳужуми оқибатида 10 нафар афғон полициячиси ҳалок бўлди

Афғонистон полицияси структурасига кириб олган Толибон ҳаракати диверсантининг қўлидан камида 10 нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.

Айтилишича, душанба куни жангари Урузгон вилоятидаги блокпостга ҳужум қилишган.

Бир ҳафта муқаддам ўхшаш воқеа Кобулдан 400 км наридаги Деҳ Ровуд қишлоғида ҳам содир бўлган. Ўшанда сохта полициячи 9 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимини ўлдирган эди.