Жаҳон | 21:02 / 26.01.2016
2412
1 дақиқада ўқилади

Украинада сифатсиз ҳарбий маҳсулотлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Украина Олий Радаси қабул қилган янги қонунга кўра, сифатсиз ҳарбий маҳсулотлар учун жиноий жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда Рада сайтида маълум қилинди.

Киритилган ўзгартишга биноан, эндиликда ҳарбий соҳада ишлар, хизматлар ва маҳсулотларни тайёрлаш, ишлаб чиқиш, фойдаланишга топшириш ва эга бўлиш Украина миллий хавфсизлигига таҳдид туғдирган тақдирда жавобгарликка тортилади.

Қоидабузарликка йўл қўйган масъул шахслар 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Қўл урган жинояти оғир оқибатларга олиб келган тақдирда, 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш