Жаҳон | 13:44 / 26.01.2016
3406
1 дақиқада ўқилади

Хитой Афғонистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш ҳақидаги талабномасини қўллаб-қувватлади

Хитой Афғонистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш ҳақидаги талабномасини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбари Ван И афғонистонлик ҳамкасби Салоҳуддин Раббоний билан ўтказилган учрашув якунларига кўра берган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Афғонистон яқин вақт ичида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланиш, шунингдек, Осиё инфраструктур инвестициялар банкига қўшилиш ниятини билдирди. Хитой бу уринишларни муҳим деб ҳисоблайди ва қўллаб-қувватлайди”, - деди вазир.
Раббоний, ўз навбатида, Хитойга ушбу масаладаги кўмаги учун миннатдорчилик билдирди.