Жаҳон | 09:17 / 26.01.2016
2331
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Dalian Wanda холдинги Ҳиндистонда 10 млрд долларлик технопарк қуради

Хитойнинг Dalian Wanda холдинги Ҳиндистоннинг Харьян штати ҳукумати билан технопарк қуриш тўғрисидаги шартномани имзолади. China Daily нашрининг электрон нусхаси хабарига кўра, сармоянинг умумий қиймати 10 миллиард долларни ташкил этади.

Нашр маълумотига кўра, объектнинг майдони 13 квадрат километрни ташкил этади. Унинг ҳудудида технопаркдан ташқари, сайёҳлик зонаси ва кўнгилочар парк ҳам бўлади. Лойиҳага кўра, комплекс дастурий таъминот, машинасозлик, автомобиль саноати, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда таълим дастурлари фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар учун мўлжалланган.

Хитой компанияси бошланғич инфратузилмаларни яратишда сармоя, шунингдек, Хитой ва бутун дунёдаги резидент компаниялар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Миллиардер Ван Цзяньлин бошқарадиган Dalian Wanda холдинги Хитойдаги энг йирик инвестицион компаниялардан бири ҳисобланади. Асосан кўчмас мулк, туризм, меҳмонхоналар, кўнгилочар парклар соҳасида фаолият кўрсатади. Бироқ сўнгги вақтларда компания бизнесни диверсификация қилиш соҳасида ҳам фаол иш олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш