Жаҳон | 18:33 / 26.01.2016
2463
1 дақиқада ўқилади

Яман бош вазири Аданга қайтди

Яман бош вазири Холид Бахо ўз маҳкамаси вакиллари билан биргаликда Аданга қайтиб келди.

Таъкидланишича, у мамлакатда “қонуний ҳукумат” ўрнатиш мақсадида қайтиб келганини айтган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги Форс кўрфази араб давлатларининг ҳарбий коалиция томонидан исёнчи хусийларга қарши уюштирилган операция доирасида Яманнинг катта қисмида амалдаги ҳукумат назорати ўрнатилди ва эндиликда бир неча ойлар муқаддам мамлакатни ташлаб кетган бош вазир ўз маҳкамаси билан бирга қайтиб келди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш